АҚШнинг Калифорния штатида кичик самолёт фалокатга учради. Фожиа оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.

Ассошиэйтед Пресс агентлигининг хабар беришича, фалокат 28 май куни АҚШнинг Ғарбий соҳилбўйи вақти билан соат 15:17 да содир бўлган. 

Вентура округи ўт ўчириш хизмати сардори Майк Линдбери маълумотларига кўра, енгил моторли самолёт Вентура ва Санта-Паула шаҳарлари ўртасидаги далага қулаб тушган. Самолётнинг тури аниқлаштирилмоқда.

Ventura County Star нашрининг ёзишича, самолёт тажрибавий турга кирган. Ўт ўчирувчиларнинг айтишича, самолёт қулаган жойдан қуюқ тутун кўтарилган, самолётнинг ўзи эса буткул аланга ичида қолган.

Воқеа сабаблари ўрнатилмоқда.