Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси 18 июнь кунидан бошлаб Венесуэладаги иқтисодий инқироз туфайли бу мамлакатга парвозлар амалга оширишни тўхтатади.

Компания хабарида айтилишича, Венесуэладаги конвертация қоидалари даромадларни долларга айлантириб, мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга имкон бермайди.

Венесуэла иқтисоди мамлакатнинг асосий даромад манбаи бўлган нефтнинг нархи тушиши туфайли оғир аҳволга келиб қолган.

Lufthansa баёнотида қайд этилишича, Венесуэлага халқаро рейслар ҳажми 2015 йил давомида ва 2016 йилнинг биринчи чорагида тўхтовсиз тушиб борган. Компания яқин келажакда парвозлар тикланишига умид билдирган.