Британиянинг Манчестер шаҳри аэропортида парвозга шай турган йўловчи самолёти шатакка олувчи автомобилни босиб юборди. Оқибатда самолёт йўловчиларини эвакуация қилишга тўғри келди.

Daily Mirror’нинг маълум қилишича, бу воқеа самолётнинг Барселонага учиши олдидан юз берган. Шатакка олувчи автомобиль самолётнинг тумшуқ қисми тагида қисилиб қолган. Автомобилнинг кабинаси қаттиқ шикастланган. Одамлар орасида жабрланганлар йўқ. йўловчиларни аэропорт ўт ўчириш хизмати эвакуация қилган.

Воқеа сабаблари тергов қилинмоқда. Мутахассислардан бирининг айтишича, воқеа самолётнинг парвоз олдидан стандарт шатакка олиш вақтида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, маҳкамлагичнинг эҳтиётловчи штифтлари узилиб кетган. Самолёт техник кўрикка жўнатилган, Барселонага эса бошқа самолёт юборилган. Тўқнашув бошқа рейсларнинг бироз ушланишига олиб келган.