«Манчестер Сити» директори: «Моуриньонинг мураббийлик усуллари зиддиятлар келтириб чиқаради»

Спорт 29 Май 2016 4645

«Манчестер Сити» жамоаси ижрочи директори Ферран Сориано жамоанинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишлаш методларини солиштирди.

«Барселона»да 8 йил олдин ишлаган Сориано ҳозирги жамоасини Моуриньо эмас Гвардиола бошқаришининг афзаллик жиҳатлари ҳақида гапирган.

«Уларнинг иккиси ҳам катта салоҳиятга эга. Лекин улар антиподлар (бир-бирига қарама-қарши шахслар - таҳр). Бири – тажрибали, мураббий сифатида кўплаб ютуқлар қўлга киритган, кучли характерга эга шахс. Лекин у доимо можаролар марказида. Иккинчиси эса катта талантга эга, клуб билан яхши таниш, гарчи мураббий сифатида катта тажрибага эга бўлмасада, жуда салоҳиятли.

Мураббий — клуб юзи ҳисобланади, у ҳафтада камида бир марта чиқиш қилиши керак бўлади. У ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиши, нима дейишни билиши керак: рақибларни ҳурмат қилиш, ҳакамлар билан тўғри муаомила қилиш ва умуман фэйр-плейга риоя этиш.

Мураббий матбуот вакилларини ҳақорат қилмаслиги, можаролардан тийилиш керак. Унга жамоанинг ичкарисидаги ва ташқарисидаги ишларни мувозанатда сақлаб туриш вазифаси юклатилади. Бу ҳолатда Моуриньонинг методлари ва ОАВ билан мунозаралари клуб ичкарисида ҳам муҳит бузилишига олиб келиши мумкин», — деган Сориано.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар