ОАВ: Хитой транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун 725 млрд доллар инвестиция киритади

Иқтисодиёт 29 Май 2016 3517

Хитой ҳукумати яқин уч йил ичида транспорт инфратузилмасини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 4,7 трлн юан (725 млрд доллар) инвестиция киритишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди Хитой Халқаро радиоси. 

Бу вақт ичида 300 дан кўпроқ яқин лойиҳа амалга оширилади. Кўплаб лойиҳалардан мақсад мамлакатнинг чекка ва ночор ҳудудларидаги транспорт тармоғини ривожлантиришдан иборат. Асосан автомобиль ва темир йўллари қурилиши бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. 

Маълум қилинишича, бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳукуматнинг 2020 йилга Хитойнинг барча фуқаролари камбағаллик чегарасидан юқори даражада яшаши кераклиги ҳақидаги режаларини ҳаётга татбиқ қилишда ёрдам беради. 

Аввалроқ Хитой ҳукумати чоп этган маърузага кўра, 2016 йилда темир йўл қурилишига инвестициялар 800 млрд юанни (123 млрд доллар) ташкил қилади. Жорий йилда темир йўл ва автомобиль транспорт инфратузилмасига умумий инвестициялар 2,45 трлн юанни (377 млрд доллар) ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар