ОАВ: Лондон НАТО дастури бўйича Болтиқбўйига танк гуруҳини юбориши мумкин

Жаҳон 29 Май 2016 4286

Буюк Британия НАТОнинг янги дастури доирасида Эстония, Латвия ва Литвага минглаб ҳарбийларни юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда ҳарбий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Times нашри.

Нашр маълумотларига кўра, Лондон артиллерия билан жиҳозланадиган тактик танк гуруҳини юборишни режалаштирмоқда. Ушбу масала Варшавада июлда ўтадиган саммитда қабул қилинади.

Бундан ташқари, альянс НАТО мудофаа қобилиятини ошириш учун Шарқий Европада танк ва бошқа оғир қуроллар омборларини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд НАТО альянсни кучайтириш доирасида Шарқий Европа давлатларида ротация асосида 4-5 батальон жойлаштириши мумкинлигини айтганди. Wall Street Journal нашри маълумотларига кўра, АҚШ Болтиқбўйи давлатларига иккита батальон юбориши, Германия ва Буюк Британия қуролли кучлари яна биттадан батальон тақдим қилиши мумкин.

Май ойи бошида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Энтони Блинкен НАТО минтақада ротация асосида 4 минг ҳарбий жойлаштиришини маълум қилганди. НАТО бош котиби  Йенс Столтенбергнинг айтишича, НАТО кўмондонлиги Европа шарқидаги бир нечта давлатларда кўп миллатли батальонлар жойлаштиришни тавсия қилган, бироқ ҳарбийларнинг сони ва жойлаштириладиган аниқ жойи бўйича қарор июлдаги саммитда қабул қилинади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар