Швейцариядаги 2,2 минг аҳолига эга Обервиль-Лили коммунаси ўзида 10 нафар суриялик қочқинни қабул қилишни рад этди, деб хабар бермоқда "Вести.ru" нашри.

Бунинг ўрнига маҳаллий аҳоли 300 минг долллар жарима тўлаш истагини билдирди.

Таъкидланишича, қишлоқда 300 нафар миллионер бор.

Аҳолининг бундай қарор қабул қилишига уларнинг муҳожирлар қандайдир йўл билан қишлоқлари қиёфасига зиён етказмасликларини истаётганлари билан уқдирилган.

Еврокомиссиянинг қарорига кўра, Швейцария ҳукумати мамлакатда 3 минг муҳожирни қабул қилиши керак.