Тилшунослар Facebook ижтимоий тармоғидаги 52 минг фойдаланувчининг 10 млн хабарини таҳлил қилиб чиқишди ва аёллар ҳамда эркаклар асосан нима ҳақида кўпроқ ёзишини аниқлашди.

Тадқиқотлар якунига кўра, аёллар аниқ бир кишилар ва уларнинг ҳаракати ҳақида гапиришади. Эркаклар эса абстракт (мавҳум) тушунчалар ҳақида (аниқ шахс ва унинг ҳаракати ҳақида эмас) гапиришган.

Олимларнинг айтишича, аёллар ўз хабарларида позитив (ижобий) туйғулар, ижтимоий муносабатлар билан боғлиқ ҳамда муболағали сўзларни энг кўп миқдорда ишлатишган (масалан, "бахт", "севиш", "дўстлик", "жуда ҳам" - таҳр).

Эркаклар эса сиёсат ва спортга алоқадор сўзларни кўп қўллашган ("ҳукумат", "солиқ", "футбол", "мавсум" - таҳр).