Жинси шимлар қандай танланади: эркаклар учун қўлланма

Lifestyle 29 Май 2016 26553

Бугун дўконларга кирганимизда skinny, slim, jeggings, boot cut каби ҳар хил турдаги жинсиларни учратишимиз мумкин. Бу кийим тури кўринишидан гардеробнинг оддий бир қисмига ўхшайди, аммо биз уни танлаётганда эътибордан қолдирилган томонлар ҳам бўлади. Шу сабабли эркаклар учун жинси шимларни тўғри танлаш бўйича керакли маслаҳатларни бериб ўтамиз. 

•  Классик вариант — стандарт бичимдаги жинсилар (regular straight) деярли барчага турли хил пойабзал ва кийимлар билан тўғри келади.
•  Яхши қомат эгалари учун энг мос вариант бу озгина тор ва тўғри бичимдаги (slim straight) жинсилар ҳисобланади. Бундай жинсилар классик услубни хуш кўрувчилар учун ҳам яхши танлов ҳисобланади. 

•  Энг қулай вариант бу узун ва оддий оёқлар учун relaxed straight ёки калта оёқлар учун кенгайтирилган relaxed boot cut туридаги жинсилар ҳисобланади.   

•  Оғир вазндаги эркаклар ёки классик услубдан кўра бошқа турдаги жинсиларни хоҳловчилар учун қопсимон кенг услубдаги жинсиларни (loose) кийиб кўришлари мумкин. Лекин бундай услубдаги жинсилар учун кийимингизнинг бошқа қисмларини уларга мослаштиришингизга керак бўлади. Албатта бундай услуб барча вазиятлар учун ҳам тўғри келавермайди. Бундай турдаги жинсилар билан театр ва иш юзадан бўлиб ўтадиган суҳбат учун бориб бўлмайди.

Озғин қоматга эга бўлганлар учун ёпишиб турадиган жинсилар (skinny) яхши танлов ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, бундай услубдаги жинсилар сизни “мард ва жасур” қилиб кўрсатмайди. 

Шунингдек, жинсиларни танлашда икки қоидани эсда тутиш лозим: биринчи қоида, бу - дресс-код. Яъни атрофдагилар томонидан услуб қабул қилинганми ва у сиз учун қулайми, шу ҳақида ўйлаб кўринг. Иккинчи қоида, энг муҳими ўз услубингизни танланг. Мода ҳақида ҳеч қайғурмасангиз ҳам бўлади. Агар бу соҳада ишламасангиз, албатта.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар