«Ролан Гаррос» турнирининг 30 май кунига белгиланган барча баҳслари кучли ёмғир туфайли бекор қилинди.

Турнир сайтида маълум қилинишича, бугун бўлиб ўтиши керак бўлган чорак финал учрашувлари 31 май кунига кўчирилган. Бу баҳслар орасида  Новак Жокович (Сербия, 1) — Роберто Баутиста-Агут (Испания, 14), Давид Феррер (Испания, 11) — Томаш Бердих (Чехия, 7), Давид Гоффен (Бельгия, 12) — Эрнест Гулбис (Латвия), Марсель Гранольерс (Испания) — Доминик Тим (Австрия, 13) тўқнашувлари бор эди.

Шунингдек, Ришар Гаске (Франция, 9) — Энди Маррей (Великобритания, 2) ва Альберт Рамос (Испания) — Станислас Вавринка (Швейцария, 3) баҳслари ҳам 31 май куни ўтказилади.

Аёллар ўртасидаги мусобақалар доирасида эса Серена Уильямс (США, 1) — Элина Свитолина (Украина, 18), Цветана Пиронкова (Болгария) — Агнешка Радваньска (Польша, 2), Винус Уильямс (АҚШ, 9) — Тимя Бачински (Швейцария, 8), Симона Ҳалеп (Руминия, 6) — Саманта Стосур (Австралия, 21), Кики Бертенс (Нидерланды) — Мэдисон Кис (АҚШ, 15) ва Карла Суарес-Наварро (Испания, 12) — Юлия Путинцева (Қозоғистон) баҳслари бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, мусобақа тарихида охирги марта 2000 йилнинг 30 майи кунидаги ўйинлар бекор қилинганди.

«Ролан Гаррос» — «Катта дубулға» туркумидаги иккинчи мавсум. Бу турнир Париж шаҳрида 22 май куни бошланган ва 5 июнь кунига қадар давом этади.