31 май куни Остонада Евроосиё иқтисодий кенгашининг олий даражадаги йиғилиши бўлиб ўтади

Жаҳон 30 Май 2016 4021

31 май куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Евроосиё иқтисодий кенгашининг олий даражадаги мажлиси бўлиб ўтади. 

Унда Қозоғистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон ва Арманистон давлат раҳбарлари: Нурсултон Назарбоев, Владимир Путин, Александр Лукашенко, Алмазбек Атамбаев ҳамда Серж Саргсян қатнашади. 

Мажлисда Иқтисодий иттифоқ фаолиятига оид жорий масалалар ҳамда унинг бошқа хорижий мамлакатлар билан савдо алоқаларини ривожлантиришга оид мавзулар кўриб чиқилади.

Кўпроқ янгиликлар