Америкада туғилган 7 нафар эгизак бугун мустақил равишда ўз йўлини топишга тайёр

Жамият 30 Май 2016 8505

Дунёда туғилган илк 7 эгизакнинг ҳар бири бугун мустақил ҳаётга қадам ташлаб, ўз йўлини топиш арафасида.

Маккоги — Кенни, Келси, Натали, Брэндон, Алексис, Натан ва Жоэлга — Айова штатидаги эски Карлайл ўрта мактаби шаҳодатномаси топширилди. 
Эгизаклар туғилиши арафасида жуда катта қийинчиликларга дуч келишди. Улар 1997 йилнинг ноябрида меъёрий давр бўлмиш тўққиз ой тўлишига тўққиз ҳафта қолганда дунёга келган. Уларнинг оғирлиги  900 граммдан 1800 граммгача бўлган. 

Шифокорлар чақалоқларнинг яшаб кетишидан умид узганди. 

Бобби Маккогининг онаси организмида овуляция жараёни юзага келиши учун етарли гармонларни етиштириб бера олмагани натижасига гипофизанинг бузилиши содир бўлган. 

Унга бепуштликка қарши курашиш мақсадида “Метродин” преперати билан эмлаш  натижа берган. Аммо Бобби ва унинг турмуш ўртоғи Кенни 7 нафар эгизак фарзандли бўлишларини билгач, ушбу самарали воситадан воз кечишди.

Суратда эгизаклар онаси ва катта опаси Микайлой билан. 

Ушбу оилага давлат томонидан саховат тарзида болалар майдончасидан иборат  511 квадрат метрли уй, юк машинаси, бир йилга етадиган озиқ-овқат ва икки йилга етадиган тагликлар топширилган.

7 эгизак Маккоги — Кенни, Келси, Натали, Брэндон, Алексис, Натан ва Жоэл мактабни биргаликда тамомлашди. 

Айрим эгизаклар хайр-эҳсон тариқасида Миссуриядаги Хэннибал Ла Гранж университетида ўқитилиши режалаштирилган. Бошқалари ҳарбий хизматни ўташга киришди. Айримлари эса тўғридан тўғри ишга жойлашиб қўя қолишга аҳд қилди. 

Эгизаклар орасида Наталия бир оз нуқсонли туғилди. 

Мия фалажлиги билан оғриган Алексиснинг ақлий жиҳати ўз синфидаги болаларга қараганда 15 фоизга  яхшироқ эканлиги аниқланиб, опаси Натали билан биргаликда жамият шарафига айланиб бормоқда. 

Натали кичик болалар синфига ўқитувчи бўлишни истайди.

1997 йилда туғилган эгизаклар оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан  ёритилиб, уларнинг ота-онаси муҳокама манбаига айланишди.

Айримлар эгизакларнинг ота-онасини эксплутация мақсадида уларни дунёга келтирган, деган фикрга келса, кўпчилик эса уларни қўллаб-қувватлади.
 
Брэндон туғилганидан сўнг. 

АҚШ президенти Билл Клинтон табриклаш учун  шахсан ўзи ушбу оилага қўнғироқ қилди. 

Бир оздан сўнг Маккоги Опра Уинфри ток-шоусида кўриниб, унинг оиласи  Диснейленд ва  Майоркада дам олиш учун текин йўлланма ва ҳанузгача ўзлари яшаб келаётган уйга эга бўлди.

Брэндон уч ёшлигида ўзи орзу қилганидек, ҳарбий хизматга боришга аҳд қилган. Июнь ойида унинг ака-укалари ва опа-синглиси уни ҳарбий хизматга кузатишга тайёргарлик кўрмоқда.

Матбуотда кўтарилган шов-шувлар тингач, Кенни ҳаётда кўп меҳнат қилиш, ишлаш кераклигини ўргатиш мақсадида ўзи ишлаб турган металл қопламалари ишлаб чиқариш заводидаги ишига болаларини ҳам жалб қилди.

Эгизаклар орасида Келси жуда ҳам кичикна бўлиб, туғилганида унинг оғирлиги бор йўғи 1 кг ни ташкил этган.

“Мен ҳар доим болаларнинг мен қилаётган ишга қараб, ҳаётда яхши яшаш учун ишлаш кераклиги ҳақида ўйлашларига интилдим. Уларга доим аччиқ ҳақиқатни, ҳеч қачон оддий ойлик маош билан биз яшаётган уйни сотиб ололмаслигимни, ўзи истаган бирор нарсага эришмоқчи бўлса, бунинг учун ишлаш кераклигини уқдириб келдим”, дейди у интервьюларнинг бирида. 

Келси мактаб ҳорида куйлаб, келажакда мусиқа соҳасини мукаммал ўрганишда давом  этишни истайди. 

Натали ҳар кунги машғулотлардан сўнг ўзи мустақил равишда юра бошлади. “Мен юришни ўргандим, чунки буни ўзим астойдил истадим. Ҳар кунги машғулотлардан сўнг натижаси кундан кунга яхшилана борди”, дейди у.

Кичик Кенни туғилганидан сўнг.

Алексис ҳамон юриш учун фойдаланиладиган махсус қурилмадан фойдаланаётган бўлсада, ўз мактабидаги бемор болларга капитанлик қилади. 

Кенни келажакда университетда қурилиш соҳасида ўқиб, ишлашни истайди. 

Шундай қилиб, 7 эгизакнинг ҳар бири бугунги кунда ўз йўлини танлашга тайёр.

Мия фалажи билан туғилган Алексис келажакда ўқитувчи бўлишни истайди.

Мия фалажи билан туғилган Натали эса келажакда ўзини фанга бағишламоқчи. 

Энг охирги бўлиб туғилган Жоэл коллежда информатика соҳасида билим эгалламоқчи. 

Суратда бир неча эгизаклар ва ёш Жорж Буш.

Кенни ва Бобби.

Маккогилар оиласи ва Буш.

Эгизакларнинг катта опаси (ўртада) ўз опа сингилларини келиндугона этиб тайинлади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар