«Барселона» Ироқда «Реал» мухлислари ўлдирилиши муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Жамият 30 Май 2016 3163

«Барселона» жамоаси Ироқда ИШИД террорчилари томонидан «Реал» мухлисларининг ўлдириб кетилишидан кейин жамоага таъзия билдирди.

«Террорчилар Ироқда яна бир бор «Реал» мухлисларига ҳужум қилди. «Барселона» ўз ҳамдардлигини ва қўллаб-қувватловини билдиради», – дейилади кўк-анорранглилар жамоаси расмий твиттерида.

28 май оқшомида Ироқда 4 нафар жангари «Реал» мухлислари ЕЧЛ финалини томоша қилаётган хонага бостириб кирган ва ўт очган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 8 киши жароҳатланган.

Жангарилар воқеа жойидан қочиб кетишган. Ироқ ҳукумати бу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД зиммасига юклаган. 

Кўпроқ янгиликлар