«Ницца» ярим ҳимоячиси Ҳотам бин Арфа ўзини дунёнинг энг яхши футболчилари Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан таққослади. Бундан олдинроқ, Бин Арфа каталонияликлар клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

«Мен ҳали Месси ва Криштиану Роналдунинг даражасига чиқмадим, лекин менда уларни қувиб етиш учун бир неча йил вақт бор. Мен шуни мақсад қилганман.

Мен ҳали ўзимнинг энг юқори босқичимга чиққаним йўқ. Барчаси олдинда. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Мен ривожланмоқдаман ва навбатдаги қадамни ташлашга тайёрман. Футболда мен ва Мессини боғлаб турадиган умумий жиҳатлар мавжуд, лекин биз турли услубларда ўйнаймиз», — дея Бин Арфадан иқтибос келтиради Goal нашри.