Англиянинг Йоркшир туманидан Адам Лейтон бир сутка давомида кўп мамлакатга бориш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У 25 май куни соат 7 да ўз саёҳатини бошлади. Бир сутка мобайнида Германия, Люксембург, Франция, Бельгия, Нидерландия, Дания, Швеция, Польша, Чехия, Словакия, Венгрия ва Австранияни айланиб чиқди.

Сайёҳ мана шу вақт мобайнида фақат икки соатгина ухлашга муяссар бўлди. У ҳисоб бўйича ўн иккинчи мамлакатга бориш учун пиёда юришига тўғри келди.

39 ёшли уч боланинг отаси бундан олдин ҳам ғаройиб саёҳатлари билан тарихга кирган эди. У 2015 йилнинг февраль ойида автомобилда АҚШдаги штатларни имкон қадар кўп босиб ўтишга ҳаракат қилган эди.

Бир сутка мобайнида энг кўп мамлакат босиб ўтишнинг бундан олдинги рекорди 1993 йилда амалга оширилган бўлиб, ўшанда 11 та мамлакат босиб ўтилган эди.