Сенегал суди Чаднинг собиқ президенти Ҳиссен Хабрени инсониятга қарши жиноятлар содир этишда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд уни 1982 йилдан 1990 йилгача давом этган бошқаруви вақтида аёлларга нисбатан зўравонлик жиноятларида ҳамда қотилликлар буюртма қилишда айбдор деб топган.

Жабрланувчилар ва қурбонларнинг оила аъзолари суд ҳукмини маъқуллашган, кўпчилик ҳукм эълон қилинишидан кейин бир-бирини бағрига босган.

"Африкали Пиночет" лақабли Хабре ўз устидан бўлиб ўтган суд жараёнида суднинг унинг буйруғига кўра 40 минг киши ўлдирилгани ҳақидаги айбловни тан олмаган.

2013 йили Хабре Сенегалда ҳибсга олинган. У 1990 йилги давлат тўнтарилишидан кейин Чаддан шу мамлакатга қочиб кетганди.

Чад суди собиқ давлат раҳбарини сиртдан ўлимга ҳукм қилганди.