Германияда сув тошқинлари туфайли 3 киши ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон 30 Май 2016 2098

Баден-Вюртемберг федерал ери ички ишлар вазирлиги қошидаги фавқулодда вазиятлар штабига кўра, Германия жанубида юз берган даҳшати сув тошқинлари 3 кишининг ҳаётига зомин бўлган, улардан бири қутқарувчидир. 

Хабарларга кўра, ўт ўчириш-қутқарув хизмати ходими чўкаётган эркакни қутқаришга уриниши чоғида уларнинг иккиси ҳам чўкиб кетган. 

Маъмурият вакилининг сўзларига кўра, табиий офат оқибатида кўплаб маҳаллий аҳоли ҳам азият чеккан. 

DPA агентлигининг хабар қилишича, бундан аввал, полиция маҳкамаси Вайсбах коммунасида ҳам бир эркак киши ҳалок бўлганини маълум қилганди. 

29 май куни кечаси Германиянинг жанубий ҳудудларига ёпирилган сурункали ёмғирлар Баден-Вюртембергнинг бир неча шаҳарларида сув тошқинларини келтириб чиқарган эди.

Кўпроқ янгиликлар