Англияда Блетчли-парк волонтёрлари eBay сайтида Адольф Гитлернинг шифрловчи машинасини сотиб олишди, деб ёзмоқда The Guardian.

Бакингемшир графлигининг Блетчли-паркидаги ҳисоблаш техникаси миллий музейи волонтёрлари eBay интернет-аукциони орқали "Лоренц" шифрловчи қурилмасининг клавиатурасини сотиб олишди. Ноёб қурилмаларни қидириш жараёнида волонтёрлардан бири телеграммаларни узатиш асбоби сифатида сотувга қўйилган бу қурилмага эътибор қаратган.

Лотнинг дастлабки нархи 9,5 фунт стерлингни ташкил қилган. Харидорлар уни 10 фунт стерлингга сотиб олишди ва сотувчига қайтимни ўзига қолдириши мумкинлигини айтишди.

Музей васийлик кенгаши раиси Энди Кларкнинг айтишича, "Лоренц" шифрловчи машинаси "Энигма" қурилмасидан мураккаброқ ва каттароқдир. Кларк шифрловчи машинаси стратегик алоқа учун ишлатилган.

Май ойи бошида Адольф Гитлернинг тиззасида турган ҳайкали Нью-Йоркдаги аукционда 17,2 млн долларга сотилгани маълум қилинганди.