Alphabet холдинги таркибига кирувчи Google компанияси Boston Dynamics роботлар ишлаб чиқарувчисини сотмоқчи эканлиги икки ҳафта илгари маълум бўлган эди. Энди унинг харидори ҳам аниқланди - бу Япониянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Toyota компанияси. 

Boston Dynamics компанияси зооморф ва антроморф роботларнинг турли имкониятларини намойиш этувчи видеотасмалар ҳисобига кенг оммага танилди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳатто "механик укаларимиз"га нисбатан ғайриахлоқий муносабатларда айбловларни юзага келтирди.  

Tech Insider нашрининг маълум қилишича, Boston Dynamics харидори сифатида Toyota Research Institute автогигантининг бўлими иштирок этди. Келишув суммаси ошкор қилинмади, сотувнинг ўзи эса деярли ҳал қилиб бўлинган.

TRI 2015 йилнинг ноябрида сунъий интеллект ва робот техникаси соҳасидаги ишланмалар учун яратилган. Boston Dynamics собиқ ходимининг айтишича, аслида ишлаб чиқарувчи Toyota муҳандислари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга аллақачон тайёрлиги боис "дўстона харид" амалга оширилади. 

Шунингдек, Toyota Research Institute бош директори Гилл Пратт аввал Boston Dynamics бош директори Марк Рэйберт билан Массачусетс технология институтида бирга ишлаган. Уларнинг Рэйберт томонидан 1968 йилда асос солинган лабараторияси юрувчи механизмлар яратиш билан шуғулланар эди. Бундан ташқари, охирги пайтларда Boston Dynamics'нинг бир неча ходимлари TRI'га ишга ўтишган.