Хакер Пентагон нима учун 8 дюймли дискетлардан фойдаланишини изоҳлади

Жаҳон 30 Май 2016 5969

Компьютер хавфсизлиги бўйича мутахассис Крис Томас АҚШ мудофаа вазирлиги нима учун ядро қуроллари бошқарув тизими маълумотларини сақлашда 8 дюймли дискеталардан фойдаланишини тушунтириб берди, деб ёзмоқда Tech Insider.

Томаснинг айтишича, вазирлик дискетасини ўқиш учун фойдаланиладиган IBM Series 1 компьютери интернет ва бошқа тармоқлардан бутунлай узиб қўйилган. Бу эса, ўз навбатида, унинг хавфсизлигини таъминлайди. Шу сабабли, уни бузиш учун қурилмадан бевосита фойдаланиш лозим. Бундан ташқари, ушбу ҳисоблаш техникаси ўзининг сифатини бир неча бор намойиш этган. 

«Захира нусхаларига эга дискеталар ҳам яроқсиз ҳолга келмагунча ва янги дискеталар мавжуд бўлар экан, ундан 40 йилдан кўп вақтдан бери фойдаланишга тўсқинлик қиладиган бирон сабаб йўқ», — деган Томас. 

Бундан аввал, АҚШ ҳисоб палатаси, ўз ҳисоботида мамлакат маъмуриятларида эскирган техникалардан фойдаланилаётгани хусусида сўз юритган эди. Хусусан, мудофаа вазирлиги ихтиёрида 40 йил аввалги компьютерлар мавжудлиги қайд этилганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29789 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66364 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8623 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127603 Жамият
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 560 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 2521 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 908 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Манчестер Юнайтед» иккинчи турда ҳам йирик ғалабага эришди
18:40 2269 Спорт
Кўпроқ янгиликлар