Сиз қўл телефонингиз (интернет) орқали “PayMe” тўлов тизимининг қуйидаги хизматларидан фойдаланишингиз мумкин:

— Пластик карточкангиздаги маблағни бошқа бир пластик карточкага (интернет) орқали ўтказиш;
— Йўқолган пластик карточкангизни масофадан туриб блокка қўйиш;
— Пластик карточка ҳисоб варағингиздан амалга оширилган барча ҳаражатлар ҳисобини юритиш ва назорат қилиш;
— Товар ва хизматлар учун савдо дўконида (хизмат кўрсатиш шахобчасида) тўловларни қўл телефони орқали амалга ошириш;
— Интернет ва мобил хизматлар учун тўловларни амалга ошириш.

Ушбу тизимдан фойдаланиш учун қўл телефонингизга “PayMe” мобил иловасини “GooglePlay” ёки “AppStore”дан юклаб олишингиз керак бўлади.

Халқ банки томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар:

Халқ банки томонидан 2016 йил, 1 май ҳолатига кўра жами эмиссия қилинган пластик карточкалар сони 3 203 000 донани ташкил этади.

Шунингдек, юридик шахсларнинг корпоратив карточкалари сони 3 528 донани ташкил этган бўлса, якка тартибдаги тадбиркорлик (юридик шахс мақомига эга бўлмаган) субъектларга 7 052 дона корпоратив карточкалар муомалага чиқарилди.

Пластик карточкалар орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жойларда 27 798 та терминал, жумладан, банк муассасаларида коммунал ва бошқа тўловларни нақд пулсиз равишда амалга ошириш учун 1 954 та, чакана савдо ва маиший хизмат субъектлари ҳамда умумий овқатланиш корхоналарида 25 844 та терминаллар ўрнатилди.

Бундан ташқари, банк филиалларида 74 дона инфокиоск ва 21 дона банкомат мижозларга самарали банк хизмати кўрсатиб келмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.