iOS 9.3.2'ни бузиб очишга улгуришди

Технология 30 Май 2016 3857

Хакер Лука Тодеско "qwertyoruiop" ники остида танилган бўлиб, у iOS 9.3.2'нинг сўнгги версиясини бузиб очди. ОТ (оператив тизим) бузилишига исбот сифатида хакернинг узатган видеоси келтирилган: унда жейлбрейк iPod touch'нинг олтинчи авлодини кўриш мумкин. Видео кўринишидан ишончли, Тодесконинг ўзи эса машҳур хакер номига эга, шу боис янги версиянинг бузиб очилганлигига ишониш учун етарлича асос бор. Тодескодан бошқа ҳеч ким iOS'нинг сўнгги версиясини бузишга муваффақ бўлмаган. 

Жейлбрейкнинг эркин фойдаланишга чиқарилиши имкониятлари у қадар юқори эмас: Тодеско аввал ҳам тизимни бузиб очиб кирган, бунинг исботини ҳам келтирган, аммо бунинг технологиясини бошқалар билан бўлишмаган. Шунингдек, хакернинг Apple компанияси тизимидаги камчиликни бартараф қилишга ёрдам бериш ё бермаслиги ҳозирча номаълум.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар