Ироқ армияси Ал-Фаллужа қамалини бошлади

Жаҳон 30 Май 2016 5149

Ироқ қўшинлари ва сунний кўнгиллилари Бағдоддан 50 километр узоқликдаги Ал-Фаллужа шаҳри яқинида ИШИД жангариларининг илк мудофаа чизиғини ёриб ўтди. Ҳужумда артиллерия кучлари ва танклар иштирок этмоқда. Шунингдек, юқоридан авиация кучлари кўмак бермоқда. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар тарқатган.

Манбанинг маълумотига кўра, айни вақтда шаҳар уч томондан ўраб олинган.

Франс пресс агентлигининг Ироқ армияси қўмондонларидан бирига асосланиб хабар беришича, ҳарбийларнинг бир қисми шаҳарга кирган.

Ал-Фаллужани озод этиш бўйича ҳарбий ҳаракатлар 1 ҳафта олдин бошланган, шу вақтгача шаҳар атрофидаги қишлоқларни жангарилардан тозалаш ишлари олиб борилган ва марралар мустаҳкамланган.

Ал-Фаллужа 2014 йили ИШИД Ироқ ҳудудида эгаллаб олган илк шаҳар ҳисобланади.

Бағдоддан террорчиларга қарши кураш махсус кучларининг 5 минг нафар жангчиси етиб келган.

Фаллужада операция бошлангунича шаҳарни тарк этишга улгурмаган 50 минг атрофида аҳоли борлиги айтилган. ОАВ хабарларига кўра, бу аҳоли очликдан азият чекмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар