ИШИД жангарилари Ироқнинг Ал-Фаллужа шаҳри аҳолиси вакиллари бўлган 100 нафар йигитни қамоққа ташлаган. Бунга йигитлар соқол ўстиришни истамагани сабаб бўлган.

Маҳаллий нашрларнинг шаҳар оқсоқолларидан бири шайх Мажид ал-Жасирига асосланиб хабар қилишича, жангарилар шаҳар марказидаги Ан-Назизи бозорида ва шаҳар ғарбидаги Ал-Жадид туманида текширувлар ўтказишган ва юзга яқин ёш йигитни соқол қўймагани учун қўлга олган.

Йигитлар номаълум йўналишда олиб кетилгани айтилган.