Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) талабалари “Юрт келажаги” республика иқтидорли ёшлар танловининг Мирзо Улуғбек тумани босқичида “Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар” йўналишида совринли ўринларни қўлга киритдилар.

Иккинчи босқич талабаси Рашид Тожибоев ушбу танловда Health Care Companion (Соғлиқни сақлаш учун ҳамроҳ) дастури билан иштирок этди ва биринчи ўринни қўлга киритди.

Шу билан бирга IUTнинг иккинчи босқич талабаси Музаффар Маҳкамов ушбу танловда www.keepgoing.uz веб-сайти билан иштирок этди ва иккинчи ўринни қўлга киритди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларни АКТ ва бошқа соҳалардаги танловларда фаол иштирок этишга чақиради. Бундай танловлар талабаларнинг билимларини янада яхшилашга ва тажриба ортишларига кўмак беради.