Оила қуриш остонасида турган ёшлар учун тўйдан аввалги фотосессия ёхуд замонавий тил билан айтганда “Love Story” муҳим жараёнга айланиб бормоқда. Никоҳ оқшомида келин ва куёвнинг севги қиссасига асосланган суратларни намойиш этиш тобора оммалашиб бормоқда. 

Дунёнинг 35та мамлакатидан турли фотосуратчилар ўзларини тўйолди суратлар мажмуидан энг саралари билан машҳур Junebug Weddings 2016 Best of the Best Engagement photos (Энг яхши унаштирув маросими суратлари) галереясида иштирок этишмоқда.  

Йилнинг энг яхши “Love Story”сига даъвогарлик қилаётган суратларни қуйида кўришингиз мумкин.