Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи Т. Анатолий  шаҳар ҳудудидаги автомашиналарни вақтинча сақлаш жойига келиб, ҳаловати бузилди. Негаки, бир оз олдин шу ерда қолдирган “ЯВА-350” русумли мотоцикли жойида йўқ эди. У бу ҳақда тезда ички ишлар идораларига хабар берди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда. 

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Қарши шаҳрида яшовчи Р.С. ва С.А. ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, қўлга олинди.  Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.