ИШИД жангарилари Европа чемпионати вақтида Марсель шаҳрида Англия ва Россия терма жамоалари ўйини олдидан теракт содир этишни режалаштирган. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, террорчилар россиялик ва англиялик мухлисларга ҳужум қилишга тайёрланмоқда. Манбада ёзилишича, бу маълумот Париж теракти ташкилотчиси Салоҳ  Абдисломнинг компьютеридан олинган. 

Бу терактлар террорчи худкуш орқали ва учувчисиз учиш қурилмасида кимёвий қурол қўллаш воситасида амалга оширилиши айтилган. Абдисломнинг компьютеридан Марсель порти суратлари топилган. Бу ерга инглиз мухлислар гуруҳ босқичидаги биринчи ўйиндан аввал, 2 ҳафта мобайнида тўпланишади. 

Шунингдек, терактлар барларда, фан-ҳудудларида амалга оширилиши эҳтимоллари кўриб чиқилмоқда.

Англия — Россия учрашуви 11 июнга белгиланган.