АҚШдаги ёввоий табиат ҳимоячилари томонидан ушланган аллигатор уни тунда қолдиришган машина юкхонасидан чиқиб кетиб, салон ичига кириб қолди. Бу ҳақида воқеага гувоҳ бўлган қиз, ўз фейсбукида видеоролик қолдирган.

2 метр келадиган жонивор тунда юкхонадан чиқиб, салонга кириб қолган ва у ердан қочиб кетмоқчи бўлганида рул ва олд ойна оралиғида тиқилиб қолган. Шу боис қиз уни тонгда кўриб қолган.

Жониворларни кўриб қолганлар, уни озод этишган.