Москвада янги аэропорт очилмоқда

Жамият 30 Май 2016 5263

30 майда Москвада янги "Жуковский" аэропортининг тантанали очилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ОАВ.

Янги аэропорт Москвадаги 4-аэропорт бўлади, ундан биринчи бўлиб Қозоғистон ва Қирғизистон авиакомпаниялари самолётлари парвоз қилади. "Рампорт аэро" компанияси йилига 4 млн одам ўтказа оладиган терминалга 27 млн доллар сарфлади, учиш полосасини Громов номидаги учиш-тадқиқот институти аэродроми тақдим қилади. Аэропортни март охирида очиш режалаштирилганди, бироқ тегишли рухсатларни олишга анча вақт талаб этилди.

Аэропортни Россия бош вазири Дмитрий Медведев очиб беради.

Мутахассисларнинг фикрича, янги аэропортнинг асосий камчилиги унга транспорт орқали боришнинг мураккаблигидир. Ҳозирча янги аэропортнинг истиқболи борлигини айтиш қийин, бироқ пастлаётган бозорда агар у аэропорт хизматларига жиддий чегирмалар таклиф қила олмаса, қолган учта аэропорт билан рақобатлашиши мушкул бўлади.

Москвада, шунингдек, Шереметьево, Домодедово и Внуково аэропортлари фаолият юритади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар