Тинч океанидаги митти Науру давлатининг 1899 йилдан бери амал қилиб келаётган жиноят кодекси ўзгартирилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Янги қонунларга кўра, қулдорлик учун жиноий жавобгарлик киритилди. Шунингдек, номусга тегиш учун жазолаш расмий муносабатларда бўлган жуфтликларга тааллуқли бўлади. Бундан ташқари, ўз жонига суиқасд қилиш учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади. Шунингдек, агар аборт "қонунан амалга оширилган тиббий муолажа" бўлмаса, уни амалга оширганлик учун жиноий жавобгарлик киритилади.