Қизиқчи Обид Асомов айни кунда мухлисларни қизиқтирган саволлардан бирига жавоб бериб, нега телевидение орқали кўринмай қолганига изоҳ берди. Shok.uz сайтига берган интервьюсида Обид Асомов айни кунда ўзи ҳақидаги тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритиб, у ҳақидаги “Америка, Россияда яшамоқда”, деган гап-сўзларни рад этди

Қизиқчи интервью давомида унинг телевидениеда кўринмай қолганлигини телевидение раҳбарига ёқмаслиги билан ифодалаб, бунинг учун ҳеч қандай жузъий хато қилмаганлигини айтиб ўтди. 

Журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг у ҳақда ёритмаётганлиги эса уларга номаълум шахс томонидан бу борада буйруқ бўлган бўлиши мукинлигини тахмин қилди. 

Обид Асомов суҳбат давомида санъаткорни қаерда талаб қилишса, шу жойда хизматда бўлиши,  Уни “Ўзбекистон” телеканали кўрсатмаса, “Россия” каналида кўриниб тургани, қолаверса, айни дамда дунё бўйлаб саёҳатда юрганлигини таъкидлади.