«Манчестер Сити» жамоасини мавсумлар оралиғида тарк этадиган мураббий Мануэль Пеллегрини ўзининг кетиши ҳақида жуда барвақт, яъни мавсум ярмида эълон қилганидан афсусланаётганини билдирди. Мутахассис қишдаёқ мавсум якунланган «шаҳарликлар» жамоасини тарк этиши ҳақида маълум қилганди. Жамоани янги мавсумда Хосеп Гвардиола бошқаради.

«Кетишим ҳақида қишдаёқ маълум қилиш менинг ташаббусим билан бўлганди. Мен Гвардиола Англияга келиши ҳақида билишганидан кейин шундай қилишга қарор қилдим. ОАВда "Пеп „МЮ“га келаркан", Пеп „Арсенал“ни бошқараркан" қабилида ёза бошлашганди. Мавсум охирида кетишини олдиндан билиш мураббийлар учун яхши таъсир қилмайди. Мен шу туфайли бу ҳақда барча билишини истадим.

Ҳозир эса ўша ҳаракатим учун афсусланмоқдаман. Чунки, ўшандан кейин мен ва футболчилар учун ишлаш қийинлашиб кетди», — дея Пеллегринининг сўзларини келтиради Guardian.