Украина президенти Пётр Порошенко "Катта еттилик" (G7) давлатлари нафақат Россияга қарши санкцияларни узайтиришга қарор қилишганини, балки агар Донбассдаги вазият янада кескинлашса, уларни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар бермоқда "112 Украина" нашри. 

Порошенконинг айтишича, бу Россия ўз зиммасига олган барча мажбуриятларнинг бажарилишини таъминловчи ягона йўл ҳисобланади.

16 май куни Порошенко G7 давлатлари элчилари билан учрашганда Россия Минск келишувларини бажармаётгани сабабли унга қарши санкцияларни узайтиришга чақирганди.

"Жуда миннатдоран ва бу бизнинг ғалаба деб ҳисоблайман", деб қўшимча қилди Порошенко.