Путин Кудриннинг ғарбга ёнбосиш таклифини рад этди

Жаҳон 30 Май 2016 5555

Россия президенти Владимир Путин иштирокида ўтказилган иқтисодий кенгаш президиуми мажлисида Стратегик ишланмалар маркази раҳбари Алексей Кудрин, иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида геосиёсий кескинлик даражасини пасайтиришни тавсия этди, деб ёзмоқда «Ведомости» газетаси.

Кудриннинг фикрича, турли амбициялардан воз кечиш ғарб давлатларига технологик ва иқтисодий маънода етиб олиш имконини беради. 

Бироқ, нашрнинг ёзишича, давлат раҳбари собиқ молия вазири таклифини рад этиб, Россия айрим жиҳатларда тараққий этган мамлакатлардан ортда қолишига қарамай, "суверенитетини сота олмаслиги"ни таъкидлаган. Бунда Путин умрининг охиригача, давлат мустақиллиги ва эркинлигини ҳимоя қилишга ваъда берган. 

«Биринчи бўлиб Россия бошлагани йўқ», — деган давлат раҳбари. Бироқ, унинг қайд этишича, «кескинликнинг ўта таранглашувига йўл қўймаслик ҳамда фитналарга учмаслик зарур».

Апрель ойида президент матбуот котиби Дмитрий Песков, Кудрин тўғрисида фикр билдириб, Кремль маъмурияти уни дунёнинг энг етакчи молия мутахассисларидан бири деб ҳисоблашини таъкидлаган эди. 2000-2011 йилларда Россия молия вазири бўлган Кудрин, мамлакат вазирлар маҳкамасининг энг яхши аъзоларидан бири дея эътироф этилган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар