Россия терма жамоаси мухлиси, ўзини Якин деб атаган шахс Рига шаҳридан Швейцариянинг Бад-Рагац шаҳригача, айни вақтда терма жамоа йиғин ўтказаётган ҳудудгача етиб борди. У Швейцарияда терма жамоа бош мураббийи Леонид Слуцкий билан учрашган.

"Мен Томскда туғилганман, 30 йилдан буён Ригада яшайман, лекин ҳамиш Россия терма жамоасига мухлислик қилганман. Мен Ригадан Цюрихгача пиёда юрдим, Бад-Рагацга эса электричкада, автоспотдан фойдаланган ҳолда.

Слуцкий билан ўтган сафарги Европа чемпионати вақтида буён танишмиз, биз чехларга қарши ўйиндан олдин учрашгандик.

Оёғимда кичик муаммо бор, тропик яра. Шу туфайли автоспотдан фойдаланаман", деган Якин.

У энди Инсбуркка, кейин Монакога йўл олмоқчи.

Маълум бўлишича, у Францияга отланганида ҳамёнида 17 евроси бўлган, энди эса 12 евроси қолган.

"12 еврога қандай яшаш мумкинми? Осон. Йўлда ишлаб топаман. Мен ҳамиша шундай қиламан!", дейди у.

Унинг ёнида палаткаси йўқ, кичик сафар халтаси билан сафарга чиққан. Ушбу мухлис қаер тўғри келса, ўша ерда тунаб, йўлни давом эттирмоқда.

Якин 2008 йилдан буён Россия терма жамоасининг Европа чемпионатларидаги ўйинларига тушиб келмоқда.

"Биринчиси Евро-2008 бўлганди. Кейин Евро-2012. Мен Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига ҳам боргандим. Ўйинга тушиш мен учун муаммо туғдирмайди, чипта беришади. Франциядаги ўйинлар учун чиптам йўқ, буни боргандан кейин ҳал қиламиз", деган у.

Россия терма жамоаси 24 май куни Швейцариянинг Бад-Рагац шаҳрида йиғин бошлади. Жамоа 1 июнь куни Инсбуркда Чехия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, 5 июнь куни Монакода Сербия билан. 10 июндан 10 июлгача Франция яшил майдонларида ўтказиладиган Европа чемпионатида Россия терма жамоаси Англия (11 июнь, Марсель), Словакия (15 июнь, Лилль) ва Уэльс (20 июнь, Тулуза) терма жамоаларига қарши гуруҳ ўйинларини ўтказади.