Тошкент шаҳар ҳокимлиги реконструкция қилинаётган магистрал кўчаларнинг рўйхатини маълум қилди

Ўзбекистон 30 Май 2016 5859

Тошкент шаҳар ҳокимлиги айни вақтда шаҳарнинг қатор кўчаларида олиб борилаётган реконструкция ва таъмирлаш ишларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда пойтахт йўлларида трамвай линияларининг демонтаж қилиниши ҳисобига йўл қопламалари ўрнатиш ишлари, марказий магистраль кўчалардаги реконструкция ҳамда таъмирлаш жараёнлари, Нурафшон кўчасининг узайтирилиши ҳисобига бунёд этилиши режалаштирилган янги кичик халқа йўлини қуриш борасидаги ишлар, шунингдек, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан ўз йўналишида жорий йил якунига қадар амалга оширилиши мўлжалланаётган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ҳақида батафсил ахборот берилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан трамвай йўлларининг демонтаж қилиниши муносабати билан қуйидаги кўчаларда йўл қопламалари тикланади: 

1. Сарикўл, Меҳржон, 8-март, Сайхун кўчаларининг Фарғона йўли кўчасигача, Алиев, Фитрат, Темирйўлчилар кўчаларининг Шимолий вокзалгача;
2. Тараққиёт кўчасидан бошлаб ТКАХЙ бўйлаб Шимолий вокзал, Қушбеги кўчаларидан то Шота Руставелли кўчасигача;
3. Муқимий кўчасининг “Чилонзор Оқтепа” майдонидан Шота Руставелли кўчасигача;  
4. Уйғур кўчасининг “Самарқанд дарвоза” кўчаси билан чорраҳасидан ва  Бешқайрағоч кўчасидан ТАХЙгача қисмида;
5. Саккокий, Алмоний, Тўқимачи кўчаларида;
6. Белтепа, Камарнисо кўчаларида;  
7. Ўрозбоев, Қора-қамиш кўчаларининг “Малика” айланмасигача бўлган қисмида. 

Тошкент шаҳрининг қуйидаги магистраль кўчалари реконструкция қилинмоқда:

1. Ўзбекистон кўчасининг Амир Темур кўчаси чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси чорраҳасигача;
2. Бобур кўчасининг Халқаро аэропортдан Нукус кўчасигача;
3. Нукус кўчасининг Бобур кўчаси Мустақиллик кўчасигача бўлган қисмида;

Шунингдек, Тошкент Халқаро аэропорти ҳудудида автотураргоҳ қуриш ишлари режалаштирилган.
Тошкент шаҳридаги қуйидаги йўл ўтказгичларнинг тоннель қисмларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади:

1. Абдулла Қодирий кўчасидаги   йўл ўтказгич ;
2. Мустақиллик ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишувидаги  йўл ўтказгич;
3. Мустақиллик  ва ТКАХЙ (Салор темир йўл кўприги ва автойўл кўприги)  йўл ўтказгичи;
4. Дўрмон йўли кўчасидаги йўл ўтказгич.

Шунингдек, Тошкентда Марказлашган ҳамда Республика Йўл фонди маблағлари ҳисобидан ҳам катта ҳажмда магистраль кўчаларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда:

1. Мустақиллик кўчасининг Амир Темур хиёбонидан Мирзо Улуғбек кўчасигача;
2. Амир Темур кўчасининг  Амир Темур хиёбонидан Қулоқтепа кўчасигача;
3. Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчасидан Нукус кўчасигача;
4. Мирзо Улуғбек кўчасининг Тараққиёт кўчасидан ТТЗ шоҳбекатигача;
5. Дўрмон кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан “Боғишамол” кўчасигача бўлган қисмида реконструкция ишлари амалга оширилади.

Республика йўл фонди маблағлари ҳисобидан эса Нурафшон кўчасининг Беруний кўчасидан Чилонзор Оқтепа майдонигача узайтирилиши; Нукус кўчасини Муқимий ва Бобур кўчалари оралиғида узайтириш; Мирзо Улуғбек кўчасидан Оҳангарон шоссесигача Тараққиёт кўчасини қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

«Ҳамюртларимиз олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари давомида юзага келаётган ноқулайликлар, йўллардаги тирбандликларни тўғри тушунадилар, деб умид қиламиз», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34291 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72556 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10584 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136812 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 215 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 930 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 508 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 670 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар