Тошкентда бадиий гимнастика бўйича “Камолот” кубоги учун халқаро турнири якунланди

Спорт 30 Май 2016 2293

Тошкентдада 2003-2010 йилларда туғилган қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича “Камолот” кубоги учун халқаро турнири якунланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада Ўзбекистон, Россия, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан юздан зиёд гимнастикачи иштирок этди.

Турнирда ўзбекистонлик гимнастикачилардан Сўғдиёна Абдураззоқова, Раъно Исломова, Анастасия Степаненко, Айнура Музаффарова, Самира Юсупова, Сабина Ҳамидуллаева, Диёра Ҳамидуллаева, Дилшода Салимова, Диёра Маннонова, Зилола Манқулова, Самира Гусенова, Ойдина Қосимжонова ўз ёш тоифаларида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Кўпроқ янгиликлар