Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан маълум қилинишича, пойтахтнинг марказий туманларида йўлларни реконструкция қилиш ишлари шу йилнинг 10 июнигача тугатилиши режалаштирилган. Кўприклар қуриш ва йўлларни капитал таъмирлаш бўйича йирик ишлар эса 1 сентябргача тугатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот котиби Ҳусан Эрматовнинг қайд этишича, пойтахт йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишида қийинчиликлар ва чекловлар бўлмоқда.

Шаҳар маъмурияти ва Тошкентда йўлларнинг қурилиши ва таъмирланишига боғлиқ бўлган ташкилотлар фуқаролардан бу ишларга тўғри муносабатда бўлишларини сўраб, вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.