Туркиянинг жанубидаги Диёрбакир туманидаги Кулп шаҳрида портлаш юз берди. Оқибатда 5 жандарм жароҳат олди, деб хабар бермоқда Haberturk газетаси.

Таъкидланишича, миналаштирилган автомобиль жандармерия биноси яқинида дистанцион пульт ёрдамида портлатилган.

Маълум қилинишича, портлашдан кейин отишма бошланган. Отишма давомида террорчилардан бирини қўлга олишга муваффақ бўлинган. Қолган икки террорчи қочиб кетган, ҳозирда улар қидирилмоқда.

Айни вақтда теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси бир ташкилот ўз зиммасига олмади.