Facebook фойдаланувчиси Элли Холл  тармоққа 6 ёшли ўғли Генрининг биз яшаётган сайёрадаги экологик ҳолатдан ҳиссий таъсирга берилаётгани акс эттирилган роликни жойлади. Видеони 15 миллиондан ортиқ киши томоша қилган.

A+ порталининг хабар беришича, Генри мактабда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тўғрисидаги фильмни томоша қилгач, ер шаридаги экологик фалокат ҳақида билиб олган. Болакай йиғлаган ҳолда ёввойи табиат учун тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетиши ҳамда чиқинди муаммолари ҳақида сўзлайди. 

«Мен ҳозирнинг ўзидаёқ катта бўла олмаслигимдан афсусланаман», — дейди болакай қаттиқ хафа бўлган ҳолда.