Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва Адлия вазирлиги вакиллари имом-хатиблар билан суҳбат ўтказди

Ўзбекистон 30 Май 2016 4324

2016 йил 27 май куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О. Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси У. Алимов ва Адлия вазирлиги жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси бошлиғи Х.Мелиевлар Имом Бухорий халқаро марказига ташриф буюрдилар.
Мазкур ташриф доирасида Марказдаги шарт-шароитлар, олиб борилаётган ишлар юзасидан тингловчилар билан суҳбат олиб борилди. 
Муфтий Усмонхон Темирхон ўғли ҳазратлари ўз нутқи давомида барча тингловчи имом-хатибларни яқинлашиб келаётган давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги ва муборак рамазон ойи билан ва ушбу марказда иккинчи бор ўзлариниг касбий малакалари ва диний ҳамда дунёвий билимларини янада юқори савияга кўтаришга келганлари билан қутлаб, уларга зарур ва қимматли тавсиялар берди. Шу билан бир қаторда имом-хатибларга идора тарафидан барча имкониятлар яратилиши ва келгусида уларнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси юртимизда дин ва давлат ўртасидаги муносабатлар, мустақиллик даврида эришилган ютуқлар, ўтган даврларда дин ва диний ходимларга бўлган муносабатлар, жамиятни, мўъмин-мусулмон халқни дин-афюндир деган бузғунчи ғоялар билан заҳарлашга, қанчадан-қанча мадраса, масжид, миллий ва маънавий меросимизни йўқ қилишга уринишлар бўлганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Мазкур суҳбатда давомида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи ҳам барча тингловчиларни қўшалоқ байрамлар билан табриклаб, бугунги кунда ДИҚ ва ЎМИ тизимидаги барча олиб борилаётган ишлар Адлия вазирлиги билан ҳамжиҳатликда ўтаётганлигини билдириб ўтди.
Мазкур суҳбат сўнгида ташриф буюрган меҳмонлар ва тингловчи имом-хатиблар билан Марказ фаолиятига оид ва бошқа масаларларда фикр мулохазалар алмашилинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар