Ўзбекистондаги ОТМлар учун хорижий адабиётлар сотиб олинади

Ўзбекистон 30 Май 2016 5789

24 май куни Ўзбекистон ҳукумати қарори билан мамлакатдаги Олий таълим муассасалари учун хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади (pdf).

«Олий таълим тизими учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» дея номланувчи ушбу ҳужжатда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича 5864 номдаги адабиётларни тендер савдолари ўтказмасдан сотиб олиш кўзда тутилган. 2020 йилгача олиб кириладиган адабиётлар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари истисно қилинган ҳолда) озод қилинади.

«Ўзсаноатэкспорт» компанияси ва Миллий кутубхонага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда икки ҳафта муддат ичида дистрибьюторлик компаниялари ва хорижий нашриётлар (муаллифлар) билан хорижий адабиётларни харид қилиш бўйича бевосита музокараларни олиб бориш вазифаси топширилди.

Музокаралар якунлари бўйича дистрибьюторлик компаниялари ҳамда хорижий адабиётлар нашриётлари билан хорижий ўқув ва илмий адабиётларни етказиб бериш, шу жумладан 31 майга қадар ОТМлар бакалавриятининг 1-босқич талабалари, шунингдек 14та ОТМ қошидаги раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчилари учун 980 номдаги адабиётларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланиши лозимлиги белгиланган.

Хорижий адабиётларни сотиб олиш учун

Ўзбекистон республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республиканинг ОТМларининг мазкур эҳтиёжлари учун хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш учун халқаро молия ташкилотлари ва бошқа хорижий донорлар билан грантлар жалб этиш ҳам режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар