Жиззах вилояти суди уч аёлдан иборат бўлган жиноий гуруҳ аъзоларига одамларни қулликка сотгани учун 8 йилдан 9 йилгача қамоқ жазоси белгилади. Бу ҳақда вилоят суди вакилига асосланган ҳолда Спутник агентлиги хабар тарқатган.

Тергов натижасида камида ўнта шундай ҳолат аниқланган. Бу ҳолатлар жабрланувчи аёлларнинг Ўзбекистонга қайтганидан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат этиши асосида маълум бўлган.

"Бу аёллар камбағал оилалардан ёш қизларни танлаб олиб, уларга Европа ва Осиё мамлакатларидан катта маош тўланадиган иш таклиф қилишган. Аслида эса улар фоҳишахоналарга жўнатилган", — дея аниқлик киритган манба. Хусусан бир неча аёллар Туркия ва Малайзия ҳудудига олиб борилган.

Ўзбекистонда одамларни чет элга қулликка сотиш ҳолатлари тез-тез учраб турсада, охирги йилларда бундай ҳолатлар камайиши кузатилмоқда. Хусусан, республикада бундай ҳолатлар 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 13 фоизга камайган. 2014 йилда 1,2 минг киши одам савдоси қурбони бўлган, шундан 1065 нафари чегаралардан ташқарига олиб бориб сотилган (2013 йил кўрсаткичларига нисбатан 16 фоизга камайиш). 2015 йил маълумотлари ҳозирча эълон қилинмаган.