30 май куни Париждан Пекинга учаётган Франциянинг Air France авиакомпанияси самолёти Латвия пойтахти – Ригада фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолёт Ригага қўнишга мажбур бўлгани сабаби ошкор қилинмаган, бироқ гувоҳларнинг айтишича, самолёт қўниши биланоқ унинг ёнига тез ёрдам ва полиция машиналари етиб келган. 

Ушбу вазият Рига аэропорти ишига таъсир қилмаган. "Биз самолётнинг мажбурий қўниши сабабига изоҳ беришга ҳаққимиз йўқ. Боз устига самолёт бевосита Ригага келаётган бўлмаган. Самолётнинг Рига аэропортида қабул қилиниши қолган рейсларга таъсир қилмади, барчаси жадвал бўйича ишламоқда", деб айтди аэропорт вакили Сармите Ринмане.