АҚШ собиқ бош прокурори Сноуден қилмишини "жамоатчиликка хизмат" дея баҳолади

Жаҳон 31 Май 2016 2537

АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден, махфий хизматлардаги муаммоларга эътибор қаратиш билан Америка жамоатчилигига хизмат қилган бўлса-да, суд олдида қилмиши учун жавоб бериши лозим, деб ҳисобламоқда Америка собиқ бош прокурори Эрик Холдер.

Америка телевидениесида чиқиш қилган Холдернинг қайд этишича, Сноуден томонидан ошкор қилинган маълумотлар, АҚШ разведка хизматларига путур етказган, шу боисдан ҳам бу ишни суд кўриб чиқиши лозим. 

Аммо Холдернинг сўзларига кўра, суд мажлиси қачондир амалга ошадиган бўлса ҳам, у Сноуден қилмишининг ижобий ва салбий жиҳатларини эътиборга олиши лозим бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Сноуден Америка миллий хавфсизлик агентлиги фаолиятига оид катта ҳажмдаги махфий маълумотларни жаҳондаги етакчи ОАВга топширган эди. Бу маълумотларнинг ошкор бўлиши эса, халқаро можароларга сабаб бўлди. Хусусан, Сноуден маълумотларида, агентлик дунёнинг 35 давлати раҳбарлари, жумладан ГФР канцлери Ангела Меркелнинг телефон орқали суҳбатларини ҳам тинглагани тўғрисида ахборотлар мавжуд эди. 

Эдвард Сноуден 2013 йили Россияга келиб, бу ерда вақтинчалик бошпана топди. 2014 йил 1 августидан унинг муддати 3 йилга узайтирилди. Бундан ташқари, Сноуденга вақтинчалик яшаш рухсатномаси ҳам берилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар