Вашингтондаги Оқ уй маълум қилинмаган таҳдид сабабли тревога бўйича ёпилди, деб хабар бермоқда ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Агентликнинг хабар беришича, у бу маълумотнинг расмий тасдиғини олишга муваффақ бўлмаган, бироқ таъкидлашича, журналистларга бинони тарк этишга рухсат берилмаган. Шунингдек, кўчаларда авария-қутқарув хизматларининг машиналарини кўриш мумкин. 

Таъкидланишича, АҚШ президенти Барак Обама тревога эълон қилинган вақтда Оқ уйда бўлган. Бинода Хотира куни муносабати билан тадбир ўтаётган бўлган.