АҚШлик учувчи Рик Рахим ўзининг YouTube-каналида вертолёт ёрдамида сут тишини қандай қилиб суғуриб олиш мумкинлиги кўрсатилган видеони чоп этди.

Раҳим бир неча метрлик ипнинг бир учини ўғлининг қимирлаб қолган тишига, иккинчи учини эса вертолётга боғлади. Сўнгра машина секин-асталик билан ҳавога кўтарила бошлади ва охир-оқибат боланинг тишини суғуриб олди. Рахимнинг таъкидлашича,  у ўзининг бу "тажрибасини" ўтказиш вақтида барча хавфсизлик қоидаларига амал қилган.