Apple компанияси iPhone'га икки йилда эмас, уч йилда бир марта тубдан ўзгартириш киритишни мақсад қилди

Технология 31 Май 2016 4293

Apple компанияси iPhoneнинг тубдан ўзгарган турини ҳар икки йилда эмас, балки уч йилда бир марта тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Nikkei япон газетаси хабар берди. 

Nikkei газетасининг фикрига кўра, Apple компанияси сиёсатининг бундай ўзгариши смарфтон бозори ривожланишининг тўхташи, шунингдек, бу соҳада “инновациялар учун бўшлиқларнинг” йўқлиги сабаб бўлмоқда экан. 

Нашрда ёзилишича, 2016 йилнинг кузида Apple iPhone 6 ва iPhone 6sдан унча фарқ қилмайдиган смартфонни ишлаб чиқаради. 

Янги қурилма яхшиланган камера ва батарея, шунингдек, кўплаб миш-мишларга мувофиқ, қулоқчинлар учун анъанавий портдан ҳоли бўлади.  Умуман олганда, сонли версиядан «s» версияга ўтгани каби янгиланишда ҳам катта ўзгаришлар кутилмайди. 

Nikkei нашрида кузда намойиш этилувчи қурилма қандай номланиши маълум қилинмаган, бироқ Apple’нинг тубдан ўзгарган дизайнли модели 2017 йилда тақдим этилади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар