Ассанж: террорчилик билан кураш Франция учун ўта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин

Жаҳон 31 Май 2016 3346

Франция ҳукумати томонидан 2015 йилдаги терактлардан кейин террорчиликка қарши кўрилаётган фаол чоралар демократия учун жиддий таҳдид ҳисобланади ва бу мамлакат учун ўта салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай фикрни WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж 31 майда I-Tele телеканали эфирида чиққан интервьюсида билдирди.  

"Францияда фавқулодда вазиятга тааллуқли жиддий муаммолар мавжуд. Террорчиликка қарши кураш бўйича қонунлардан келиб чиқувчи асосий эркинликларнинг бузилиши ҳолатлари мавжуд. Бироқ Францияда террорчилик муаммоси ҳақиқатда  мавжуд, бу эса баъзи суиистеъмолликларни қандайдир бўлса ҳам оқлайди.  Буюк Британияда худди шу вазият ўзига хос тарзда ривожланмоқда ва буни қироллик аҳолиси қораламоқда", деб айтди Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан туриб видеоалоқа орқали франциялик журналистларга Ассанж.  

Ассанжнинг фикрича. Франция террорчиликка қарши курашишнинг кўплаб йўлларидан демократик давлат учун энг хавфлиларидан бирини танлади. "Жуда баҳсли нарса айтаман. Террорчиликни тажовузкор йўсинда йўқ қилиш учун Франция Шенген доирасида одамларнинг эркин ҳаракатланишига нуқта қўйса, чегараларда қаттиқ назоратни ўрнатса бўларди. Ливиянинг йўқ қилинишида иштирок этмаса, Суриядаги ихтилофдан четда қолса бўларди", деб санаб ўтди Ассанж.

"Бироқ, ўзининг империализми ва АҚШга ёқиш истаги сабабли Франция учинчи йўлни – оммавий кузатувни танлади. Бироқ савол бу кузатув террорчиликка қарши курашда қанчалик самарали эканлигида. Жуда оз миқдорда фойдали. Шу билан бирга бу ўрта муддатли истиқболда демократия, ҳуқуқий давлат учун жиддий хавфдир. Бу террорчиликнинг якка ҳолатлари ўрнига террорчилик давлатининг вужудга келишига олиб келиши мумкин", деб қўшимча қилди Ассанж.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар